
А Серия. Шомуродовнинг ягона голи "Рома"га 3 очко олиб келди!
Италия А Сериясининг 33-туридан ўрин олган учрашувлар давом эттирилмоқда.
Клаудио Раньери бошчилигидаги "Рома" ушбу турда "Верона" билан куч синашиб, минимал 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Беллашувдаги ягона голни миллий терма жамоамиз сардори ҳисобланган Элдор Шомуродов ўз ҳисобига ёздириб қўйди.
Маълумот ўрнида, римликлар ушбу ғалаба орқали очколар сонини 57 тага етказиб олиб, "Лацио"ни қувиб ўтишган ҳолда, 6-ўринга кўтарилишди. Бироқ, ҳамшаҳарлари бу турдаги ўз баҳсини бугун "Женоа"га қарши ўтказади.
- Италия - Серия А
- Жорий мавсум

Рома
- Eldor Shomurodov 4'
Тугади
1
:
0
19.04.2025 23:45

Фикрлар