А Серия тарихида ҳали бунақаси бўлмаганди

“Женоа” кеча А Сериянинг 9-турида ўз майдонида “Брешия” (3:1) устидан иродали ғалабани қўлга киритди.

Айтиш керакки, биринчи бўлимдан сўнг “Брешия” 1:0 ҳисобида ғалаба қозонаётган эди. Бироқ, танаффусдан сўнг генуяликларнинг янги бош мураббийи Тиаго Мотта кетма-кет 3 та ўзгаришни амалга оширди. Эътиборлиси, учрашувга қўшилган Кевин Агудело, Кристиан Куаме ва Горан Пандевларнинг барчаси гол уришди.

Opta статистик портали тарқатган хабарга кўра А Серия тарихида илк бор захирадан майдонга туширилган 3 та футболчининг ҳаммаси гол урди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!