А Серия. "Торино" - "Интер": Матнли трансляция

Ассалому алайкум, мухтарам футбол ихлосмандлари! Италия А Серияси 27-туридан ўрин олган "Торино" - "Интер" учрашуви матнли трансляция кўринишида эътиборингизга ҳавола этилади. Уни сизлар билан Жавоҳир Азимов кузатиб боради.

  • 90+3'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди!

  • 90+2'

    "Интер" сўнгги сонияларни ҳам ҳужумда ўтказмоқда. Бу сафар Лукакунинг узатмасини дарвозабон эгаллаб олди.

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

  • 88'

    Хакими ва Лаутаро ўрнига Весино ҳамда Дармиан майдонга тушди.

  • 85'

    ГОООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! "Интер" ҳисобдаги фарқни оширди!

    Алексис Санчеснинг узатмасидан кейин Лаутаро дарвозани ишғол этди.

  • 83'

    Конте шогирдларининг кетма-кет ҳужумларини рақиб ҳимоячилар қийинчилик билан қайтаряпти.

  • 81'

    Санчес захирадан ўйинга қўшилди. У Брозовични алмаштирди.

  • 78'

    Кристиан Эриксен яқин жарима майдони ичидан аниқ зарба бера олмади.

  • 75'

    Ҳужумда қоида бузган Лаутаро жамоасига панд берди.

  • 73'

    Гол ўтказиб юборган миланликлар катта куч билан олдинга ташланмоқда.

  • 70'

    ГОООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! Учрашувда ҳисоб тенглашди!

    Бурчакдан етказиб берилган тўпни Санабриа дарвозага киритди.

  • 69'

    Заза рақиб жарима майдонига узатма амалга оширди. Ҳимоячилар уни қайтарди.

  • 66'

    Хакимининг зарбасига аниқлик етишмади.

  • 64'

    Гол урган миланликлар фаол ўйин намойиш этишда давом этмоқда.

  • 62'

    ГОООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! "Интер" ҳисобни очди!

    Тўп қаршисига келган Лукаку ўзидан ўнгга зарба йўллаб, дарвозабонни ожиз қолдирди.

  • 61'

    Жарима майдони ичида Лаутарога нисбатан қоида бузилди. Бу - пенальти!

  • 58'

    Амалга оширилган ўзгаришлар "Интер" ўйинини сезиларли даражада кучайтирди.

  • 56'

    Перишич ва Гальярдини ўрнига Янг ҳамда Эриксен ўйинни давом эттиради.

  • 53'

    Ўйин темпи пасайди. Курашлар асосан марказда кечмоқда

  • 51'

    Конте шогирдлари кетма-кет ҳужумлар уюштиришда давом этмоқда. Бу сафар Гальярдини томонидан йўлланган зарбага аниқлик етишмади.

  • 48'

    Ушбу бўлимни ҳам меҳмонлар фаол бошлади. Шкриньярнинг зарбасидан кейин тўп бироз ноаниқ кетди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!

  • 45+1'

    Танаффус!

  • 45'

    Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди

  • 44'

    Николо Барелланинг зарбасига аниқлик етишмади.

  • 42'

    Туринликлар сардори Даниэле Баселлига тиббий ёрдам кўрсатилди.

  • 40'

    Никола Муррунинг зарбаси дарвозага қадар етиб боришига ҳимоячилар йўл қўймади.

  • 37'

    Бурчакдан Брозович жарима майдонига узатма амалга оширди. Ҳимоячилар уни бартараф этди.

  • 35'

    Ҳужумда қоида бузган Лаутаро жамоаси ҳужуми барбод бўлишига сабаб бўлди.

  • 33'

    Майдон эгалари ҳам фаолликни оширмоқда. Ўйин тенг курашлар остида давом этяпти

  • 30'

    Саша Лукичнинг зарбасидан кейин тўп тўсинга тегди. "Торино"да ажойиб вазият юзага келганди

  • 28'

    Шкриньяр рақибига нисбатан қўпол ўйнади. Мезбонлар яхши стандартни қўлга киритди

  • 26'

    "Торино"нинг камсонли ҳужумларидан навбатдагиси муваффақиятсиз якунланди.

  • 24'

    Конте шогирдларининг кетма-кет ҳужумлари бесамар якунланяпти

  • 21'

    Хакимининг узатмаси шерикларига қадар етиб бормади

  • 18'

    Бурчакдан етказиб берилган тўпни туринлик ҳимоячилар қайтарди

  • 15'

    Ўйин "нерадзуррилар"нинг фаоллиги остида давом этмоқда.

  • 12'

    "Торино" футболчисига тиббий ёрдам керакка ўхшайди.

  • 10'

    Устунлик миланликлар томонда бўлиб турибди. Улар тўп назоратини ўзида ушлаб турибди.

  • 7'

    Жарима майдони марказидаги тўпга Лаутародан аввал мезбонлар ҳимоячиси етиб келди.

  • 5'

    Ашраф Хакими ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

  • 3'

    Лаутаро Мартинес ҳисобни очиши мумкин эди. Бироқ унинг зарбасидан кейин тўп ноаниқ кетди.

  • 1'

    Ўйин бошланди!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!