А Серия. "Ювентус" - "Рома": Матнли трансляция
Ассалому алайкум, муҳтарам футбол ихлосмандлари. Италия А Серияси 21-туридан ўрин олган "Ювентус" - "Рома" учрашуви матнли тарзда эътиборингизга ҳавола этилади. Уни сизлар билан Жавоҳир Азимов кузатиб боради.
- 90'

Учрашув якунланди. Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди!
- 90'
Ўйин охирига келиб темп бироз пасайди.
- 90'
Пирло шогирдлари ҳимояда ишончли ҳаракат қилмоқда.
- 90'

Ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.
- 88'

Бруну Переснинг зарбасини дарвозабон ушлаб олди.
- 85'

Демираль ва де Лихт ўйинга қўшилди. Улар ўрнига Бонуччи ҳамда Сандро захирага олинди.
- 82'

Кьеза ўрнига Бернардески майдонга тушди.
- 80'
Жарима майдони марказига оширилган тўпга Жеко бироз ета олмади.
- 76'

Карсдроп ўз ўрнини Бруно Пересга бўшатиб берди.
- 72'
Гол ўтказиб юборган римликлар олдинга ўтишда тўхтамаяпти.
- 69'

ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! "Ювентус" ҳисобни ишонли кўринишга келтирди!
Захирадан ўйинга қўшилган Кулусевскининг узатмасидан кейин Ибаньес ўз дарвозасини ишғол этиб қўйди.
- 68'

Узоқ масофадан берилган зарбани Шенсний ушлаб олди.
- 67'

Амаду Диавара билан тўқнашган Федерико Кьезага тиббий ёрдам кўрсатилди.
- 65'

Куадрадо ва Кулусевски майдонга тушди. Улар МакКенни ҳамда Моратани алмаштирди.
- 63'

Майораль ҳамда Кристанте ўз ўрнини Жеко ва Карлес Пересга бўшатиб берди.
- 62'

Ҳакамга жиддий эътироз билдирган Роналдуга сариқ карточка кўрсатилди.
- 61'

Мхитаряннинг зарбасидан кейин тўпни дарвозабон эгаллаб олди.
- 59'
Вильярнинг зарбасидан кейин тўп ҳимоячига тегиб, ўз йўналишини ўзгартирди.
- 56'

Роналду яна бир бор офсайдда қолиб кетди.
- 54'

Моратанинг либосидан қўллари билан тортиб йиқитган Верету сариқ карточкага лойиқ кўрилди.
- 53'

Артур майдонда ётибди. Ўйин тўхтатилди.
- 50'

Роналду ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.
- 48'
Карсдорпнинг зарбаси йўлига Алекс Сандро блок қўя олди.
- 46'

Иккинчи тайм бошланди!
- 46'
Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!
- 45'

Танаффус!
- 45'

Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди.
- 43'
Тайм сўнгини римликлар рақиб ярим майдонида ўтказмоқда.
- 41'

Роналдунинг жарима майдони ичидан берган зарбасини дарвозабон қайтарди.
- 40'

Фонсека шогирдлари бу сафарги бурчак тўпидан ҳам наф чиқара олмади.
- 37'

Қарши ҳужумга ўтаётган рақибини очиқчасига тўхтатиб қолган Артур огоҳлантирилди.
- 36'

Жарима майдонига оширилган тўпни Манчини дарвозага йўллади. Тўп ноаниқ кетди.
- 34'
Спинаццола ўз қанотидан кетма-кет хавфли вазиятлар яратмоқда.
- 31'

"Ювентус" футболчилари рақибнинг навбатдаги бурчак тўпини зарарсизлантирди.
- 29'
Майоралнинг ноаниқ ҳаракат туфайли жамоасининг камсонли ҳужумларидан навбатдагиси барбод бўлди.
- 26'

Бурчакдан етказиб берилган тўпга Манчини аниқ зарба бера олмади.
- 24'
Ўйин назорати "кекса сеньора" томонда бўлиб турибди.
- 22'
Роналдунинг зарбасидан кейин тўп тўсинни титратди.
- 20'
Кристантенинг чап оёқда йўллаган зарбаси устун ёнгинасидан ўтиб кетди.
- 17'
Меҳмонларнинг ҳужумлари тобора хавфли тус олиб бормоқда.
- 15'
Пирло шогирдлари тўп назоратини қўлга олиш учун ҳаракат қиляпти.
- 13'

ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! Роналдууууууууууууууууууууууууу!
Жарима майдони ташқарисидан зарба йўллаган Криштиану узоқ бурчакни аниқ нишонга олиб, ҳисобни очди!
- 10'

Роналду воқеалар ривожидан бироз илгарилаб кетди.
- 8'
Римликлар босим уюштиришда давом этяпти. Мезбонлар қийинчилик билан ҳимояланмоқда.
- 5'
Роналду жарима майдонига яқин ҳудудда қоида бузиш эвазига тўхтатилди. Яхши имконият юзага келди.
- 3'
"Бўрилар" ўйин стартидаёқ фаоллик намойиш этмоқда.
- 1'

Ўйин бошланди!
- 0'
Футболчилар майдонга тушиб келди. Старт учун барчаси тайёр!

Фикрлар