А Серия. "Ювентус" 90-дақиқадаги автогол эвазига "Наполи"ни мағлуб этди

"Альянц Стэдиум"да кечган учрашувда мезбонлар 4:3 ҳисобида рақибдан устун келишди. Данило, Роналду ва Игуаинлар томонидан киритилган голлар эвазига туринликлар 3:0 ҳисобида олдинга чиқиб олишган эди, аммо неаполликлар ўзларида ирода топиб Манолас, Ласано  ва Ди Лоренцолар томонидан киритилган тўплар туфайли мувозанатни тиклашга эришди. Беллашувга ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқада эса Калиду Кулибали кутилмаганда ўз дарвозасини ишғол этиб қўйиши натижасида "кекса синьора" муҳим бўлган 3 очкони қўлга киритди.

Шу тариқа "Ювентус" 6 очко билан А Серия турнир жадвалида пешқадамликни қўлга олди. 3 очкоси бор "Наполи" эса 8-поғонага тушиб кетди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Shaxboz Bekmurodov
01/09/2019 11:00
bu yil ham Yuvega YCHL da qiyin bo‘ladi xisobni ushlab qolishdagi harakatlari juda sust, Alligireni davridagidan kuchaygan ekan,baribir kamchilliklar ko‘p YCHL ni yutushga qodir emas