А Серия. “Ювентус” мағлубиятдан сўнг ЕЧЛ зонасидан тушиб кетди
Италия А сериясининг 2025/2026 йилги мавсуми 37-туридан ўрин олган "Ювентус" - "Фиорентина" учрашуви якунланди. Ўйин Туриндаги "Альянс" стадионида бўлиб ўтди. Бош ҳакам сифатида Давид Масса иштирок этди. Учрашув 2:0 ҳисобида меҳмонлар фойдасига ҳал бўлди.
34-дақиқада "Фиорентина" ярим ҳимоячиси Шер Ндур ўйинда ҳисобни очди. 72-дақиқада "бинафшалар" ҳимоячиси Лука Ранери қизил карточка олди. 83-дақиқада ярим ҳимоячи Роландо Мандрагора меҳмонлар устунлигини мустаҳкамлади.
Италия чемпионатининг 37 та ўйинидан сўнг "Ювентус" 68 очко жамғариб, олтинчи ўринни эгаллаб турибди.Бугунги мағлубиятдан сўнг жамоа 3-ўриндан олтинчи ўринга “қулади”. "Фиорентина" 41 очко жамғариб, 15-ўринни эгаллаб турибди.
Якуний, 38-турда Лучано Спаллетти жамоаси "Торино" (24 май), "бинафшалар" эса "Аталанта" (24-май) билан куч синашади.

Фикрлар