А Серия.
Ads

Кеча шунингдек Италия А Сериясида ҳам сўнгги турдан ўрин олган бир қатор учрашувлар бўлиб ўтди.

Жумладан, муддатидан аввал чемпионликни тантана қилган “Ювентус” мавсумни якунлаб берувчи ушбу ўйинда “Верона”ни қабул қилди. Қизиқарли кечган учрашув 2:1 ҳисобида туринликларнинг ғалабаси билан якунланди. Қайд этиш лозимки, ушбу баҳс туринликлар посбони Жанлуижи Буффон учун ушбу жамоадаги сўнгги ўйин бўлди.

”Ювентус” – “Верона” 2:1 (0:0, 2:1)

19 май «Альянц Стэдиум»

Голлар: 1:0 – 49 Ругани, 2:0 – 52 Пьянич, 2:1 – 76 Черчи.

“Ювентус” – Буффон (Пинсольо, 63), Лихтштайнер, Ругани, Бардзальи, Алекс Сандро, Маркизио, Пьянич, Стураро (Бентанкур, 44), Дибала, Манджукич, Дуглас Коста (Игуаин, 66).

“Верона” – Николас, Феррари, Караччоло (Беарзотти, 46), Супреан, Фарес, Ромуло, Фоссати, Данци, Ааронс (Сукулини, 62), Ридер Матос (Петкович, 81), Черчи.

Огоҳлантиришлар: Фарес (51), Фоссати (58).