А Серия. "Ювентус" Римда мағлуб бўлди
Рим шаҳридаги "Олимпико" стадионида кечган учрашувда мезбонлар 2:0 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритишди. Голларга Алессандро Флоренци ва Эдин Жеколар муаллифлик қилишди.
Шу тариқа муддатидан олдин чемпионликни ҳал қилган туринликлар ҳисобидаги очколар сони 89 талигича қолди. "Бўрилар" эса 62 очко билан 6-поғонага кўтарилиб олишди.
Фикрлар