А Серияда гол урган россиялик футболчилар сони яна биттага кўпайди

"Аталанта" ярим ҳимоячиси Алексей Миранчук кеча "Интер"га (1:1) қарши ўйинда гол урди ва жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди.

Opta статистик портали тарқатган хабарга кўра, Миранчук Италия А Сериясида гол урган россиялик 13-футболчи бўлди. Рус футболчиларидан сўнгги бор, Италия чемпионатида 2007 йилги "Асколи" - "Палермо" баҳсида Виктор Будянский рақиб дарвозасини ишғол этган эди.

"Аталанта" Миранчукни ёзги трансферлар даврида "Локомотив"дан 14 млн евро эвазига сотиб олганди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)