А Серияда истеъфо юз берди

Италия чемпионати 11-турида "Брешия" сафарда "Верона"га 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Ўйиндан сўнг "Брешия" бош мураббий Эудженио Коринини истеъфога чиқарилди.

49 ёшли мутаҳассис бошчилигида клуб ўтган мавсумда Б серия ғолиблини қўлга киритишган эди. Жорий мавсумда "Брешия" А Серия 10 туридан сўнг 18-ўринни эгаллаб турибди. Клуб оҳирги уч учрашувда мағлуб бўлди.

Италия нашрларига кўра, Коринининг бўшаб қолган ўрнига "Кальяри" собиқ устози Диего Лопес асосий давогар сифатида кўрилмоқда.

Шунингдек, шорт-листга Чезаре Пранделли Давиде Никола ва Жузеппе Якини киритилган.