А Серияда нархи энг кўп тушган ўйинчи ким?
Transfermarkt портали Италия юқори дивизиони – А Серияда транссфер суммаси кескин арзонлашган футболчилар рейтингни тузиб чиқди.
Унга кўра, нархи арзонлашган ўйинчилар орасида “Ювентус” ярим ҳимоячиси Филип Костич биринчи ўринда. Унинг трансфер суммаси етти миллион еврога арзонлади ва айни пайтда футболчининг нархи 15 миллион еврога тенглашди.
Бирданига олти футболчининг нархи 5 миллион еврога тушди. Булар “Рома”дан Тэмми Абрахам (35 миллион евро) ва Лоренцо Пеллегрини (30 миллион евро), “Милан”дан Пьер Калюлю (25 миллион евро), “Лацио”дан Маттео Гендузи (20 миллион евро), “Болонья” Алексис Салемакерс (10 миллион евро) ҳамда “Женоа”дан Руслан Малиновский (10 миллион евро).
Фикрлар