А Серияда навбатдаги истеъфо юз берди
"Сампдория" ўзининг расмий сайти орқали жамоа бош мураббийи Роберто Д'Аверса истеъфога чиқарилганини эълон қилди.
46 ёшли мутахассиснинг истеъфосига жамоанинг қайд этаётган қониқарсиз натижалари сабаб бўлган. Айтиш керакки, “Сампдория” бир ойдан ортиқ вақтдан буён ғалаба нималигини билмаяпти.
Италия нашрлари тарқатган хабарга қараганда, Генуя клубига Марко Жампаоло бош мураббий этиб тайинланиши мумкин.
Маълумот учун, Д'Аверса "Сампдория"ни 2021 йилнинг июлидан буён бошқариб келаётган эди. Генуяликлар А Серия мусобақа жадвалида 15-ўринни эгаллаб турибди.
Фикрлар