А Серияда Роналдудан анча кучли футболчилар бор

"Аталанта" ярим ҳимоячиси Руслан Малиновский "Ювентус" ҳужумчиси Криштиану Роналду ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.

“Мен А Серияда қарши ўйнаган энг кучли футболчи ким? Айтиш қийин. Лекин бу Криштиану Роналду, деб айтмаган бўлардим. Чунки А Серияда ундан анча кучли футболчилар бор.

Менга “Наполи”даги Зелински ёқади. У ҳар иккала оёқда ҳам бирдек ўйнай оладиган ҳаракатчан ва техник ҳамда жисмоний тарафдан ҳам жуда кучли футболчи, деб ҳисоблайман. Унга қарши ўйнаш ниҳоятда қийин. Дарҳақиқат, А Серияда жуда кўп кучли футболчилар бор, аммо менга Зелински ёқади”, - деди украиналик футболчи.

36 ёшли Роналду ўтган мавсум “Ювентус” сафида 44 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 36 та гол ҳамда 4 та голли узатма ёздириб қўйди.

27 ёшли Зеленски эса “Наполи”да 47 та ўйин ўтказди ва 10 та гол ҳамда 13 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Shaymardonov Nurbek Nasimovich
05/06/2021 15:47
Krish tugri bitta A seriya emas. u Butun Dunyoga kuchli uyinchi. Krish Messiday uyinchila hali beri chiqmaydi javob. bunoqa stabilni kup yil uynap berish qiyin. zur yolduz degan uyinchilarni ham kurdim lekin Krish Messi darajasiga uynap berib olmaydi. bu ikkalasi yozga sayoralik deb tugri aytishkan.