А Серияда яна бир истеъфо юз берди
Иқтидорли мураббий "Кальяри"ни жонлантира олмади. Раҳбарият узоқ вақт сабр қилди, аммо энди улар италиялик мутахассисдан воз кечишга қарор қилди. Эусебио ди Франческо ёрдамчилари билан истеъфога чиқарилди.
Жамоа менежмент тизимида ҳам ўзгариш бўлиши кутилмоқда. Тахмин қилинишича, янги бош мураббий Леонардо Семпричи бўлади. Эслатиб ўтамиз, "Кальяри" ноябрь ойидан бери ғалаба нималигини билмай келяпти. Клуб А Серия 23-туридан кейин 15 очко тўплаган ҳолда, 18-ўринни эгаллаб турибди.
Маълумот учун, 51 ёшли мураббий "Рома"даги фаолияти билан машҳур. Айнан унинг бошқарувида "бўрилар" ЕЧЛ 2017/18 йилги мавсумда "Барселона" устидан ғалаба қозониб, ярим финалга қадар етиб борганди.
Фикрлар