А Серияда яна бир мураббий ишдан кетади
"Женоа" А Сериянинг 17-турида ўз майдонида "Интер"га 0:4 ҳисобида имкониятни бой берди.
Sky Sport Italia нашри тарқатган хабарга кўра генуяликлар раҳбарияти ушбу ўйиндан сўнг бош мураббий Тиаго Моттани истеъфога чиқаришга қарор қилган.
Тез орада клуб президенти Энрико Прециози Моттанинг ишдан олинганини эълон қилади. Унинг ўрнига эса катта эҳтимол билан Диего Лопес келади. У "Кальяри", "Болонья", "Палермо" ва "Пеньяроле" клубларидаги фаолияти билан мухлисларга яхши таниш.
Эслатиб ўтамиз, Мотта “Женоа” бошқарувини 22 октябрь куни ўз қўлига олган эди.
Фикрлар