
А Сериядан тушиб кетган сўнгги 3-жамоа номи ҳам маълум бўлди
Кеча, Италия А Сериясида сўнгги 38-тур учрашувлари бўлиб ўтди.
Шу куни, “Лечче” ўз майдонида “Парма”га имкониятни бой берди, “Женоа” эса “Верона” дарвозасига жавобсиз 3 та гол урди. Натижада, “Женоа” 17-ўринни эгаллаб, А Серияда қолди. “Лечче” эса 18-ўриндан юқорига кўтарила олмади ва Б Серияга равона бўлди.
Эслатиб ўтамиз, “Лечче”дан ташқари СПАЛ ва “Брешия” клублари ҳам қуйи дивизионга тушиб кетди.
Фикрлар