А Серияни тарк этган илк жамоа номи маълум бўлди

Италия А Сериясининг кеча бўлиб ўтган 34-тур ўйинларидан сўнг элитани тарк этган дастлабки жамоа номи маълум бўлди.

Аниқроғи, “Брешия”дан мағлубиятга учраган СПАЛ B Серияга равона бўлган илк клубга айланди.

Эслатиб ўтамиз, СПАЛ сўнгги 3 мавсумдан буён А Серияда иштирок этиб келаётган эди. Ушбу жамоа 34 турдан сўнг 19 очко билан сўнгги 20-поғонани эгаллаб турибди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)