А Сериянинг энг иқтидорли футболчиларидан бири трансферга қўйилди

"Фиорентина" президенти Рокко Коммиссо клуб форварди Федерико Кьеза учун таклифларни кўриб чиқишга тайёр.

Олдинроқ, 22 ёшли футболчи учун "Ювентус" ва "Интер" клублари даъвогарлик қилаётгани маълум бўлган эди.

"Кьеза қолишини хоҳлаймиз. Бироқ, у ўзи истаган ишни қилиши мумкин. Энг асосийси, Кьеза биз кўзлаган суммага трансфер қилинади", - дейди Коммисссо.

Ўтган мавсумда Кьеза А Серияда 37 та ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол ва олтита ассист муаллифи бўлди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)