А Сериянинг энг зўр футболчиси “Реал”га фақат бир шарт билан қайтмоқчи
"Комо" ҳужумкор ярим ҳимоячиси Нико Пас келаси ёзда "Реал"га қайтиши мумкин.
"Қироллик клуби" ўз тарбияланувчисини қайта сотиб олиш опсиясини фаоллаштиришга қарор қилди, бу ҳақда яқинда турли нуфузли манбалар хабар берди. The Athletic хабарига кўра, аргентиналикнинг ўзи "Реал"га қайтишдан хурсанд бўлади, фақат бир шарт билан - агар уни асосий таркибнинг муҳим ўйинчиси сифатида кўришса.
Эслатиб ўтамиз, ҳужумкор ярим ҳимоячи ўтган мавсум А Сериянинг энг яхши ёш футболчиси деб топилган эди. "Transfermarkt" портали 21 ёшли футболчининг нархини 65 млн еврога баҳоламоқда, аммо "Реал" юқорида тилга олинган банд туфайли уни 9 млн еврога қайтариб олиши мумкин.



Фикрлар