А Сериянинг яна бир клуби Суперлига иштирокчиси бўлиши мумкин

"Наполи" янги ташкил этилган Европа Суперлигасининг навбатдаги иштирокчиси бўлиши мумкин. Бу ҳақда Сorriere dello Sport нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбага кўра, неаполликлар турнирда қатнашиш учун таклиф қилинган. "Наполи" томони ҳозирда ушбу таклифни ўрганиб чиқмоқда, аммо клуб президенти Аурелио де Лаурентис ўз вақтида Суперлига ташкил этишга чақирган.

Ҳозир Суперлигада Италиянинг 3 та клуби - "Интер", "Ювентус" ва "Милан" иштирок этишга розилик билдирган. Улар орасида “Наполи” тўртинчи бўлиб қўшилиши мумкин.

УЕФА ва ФИФА ушбу мусобақа иштирокчиларига турли кескин чоралар кўриш билан тахдид қилмоқда. Вазиятни бизи билан бирга кузатинг!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!