Аббосбек Файзуллаев ҳам Францияга йўл олди
Хабарингиз бор, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бугун тонгда 2024 йилги Олимпиада ўйинларига тайёргарлик кўриш учун Францияга жўнаб кетди. Легионеримиз Аббосбек Файзуллаев ҳам Ўзбекистон терма жамоаси жойлашган жойга жўнаб кетди. Бу ҳақда "армиячилар" клуби матбуот хизмати хабар берди.
"Биз Аббос ва унинг жамоасига омад тилаймиз ва клубда орзу қилинган медаллар билан кутиб қоламиз", - деди Москва клуби.
Эслатиб ўтамиз, футбол бўйича Олимпия турнири 24 июлдан 9 августгача бўлиб ўтади. Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳ босқичида Испания, Миср ва Доминикан Республикаси жамоалари билан ўйнайди.
Фикрлар