Аббосбек Файзуллаев: "Камп Ноу"да ҳеч қачон бўлмаганман, лекин келажакда ўйнашни истайман"

Москванинг ЦСКА клуби ҳужумчиси Аббосбек Файзуллаев болалигида қайси клубни қўллаб-қувватлаганини айтиб берди.

20 ёшли футболчи болалигидан Каталониянинг "Барселона" клубига мухлислик қилганини, унинг кумири Лионель Месси эканлигини таъкидлади. Шунингдек, Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси "Камп Ноу"да ҳеч қачон бўлмаганини, лекин келажакда у ерда ўйнашни жуда хоҳлаётганини айтди.

"Бу ҳақда гапиришнинг вақти эмас. Мен ЦСКАга мослашдим, шу ерда ўйнашни хоҳлайман ва бутун эътиборимни жамоага ёрдам беришга қаратганман", - дейди Файзуллаев

Эслатиб ўтамиз, Файзуллаев ёзда ЦСКАга кўчиб ўтди ва пойтахт жамоаси билан 2026 йилнинг 30 июнига қадар шартнома имзолади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Мурад Умаров
26/10/2023 12:14
Инша оллох ниятинга етгин.
Камп Науда кутамиз.
Эргашев Файзулло
25/10/2023 17:41
Шундай кунлар келади алббатда нийятийзга эришасиз