Аббосбек Файзуллаев: "Пенальтилар сериясини лотерея, дейишади, ҳақиқатан ҳам шундай"

U23 Осиё Кубоги чорак финали доирасидаги Ўзбекистон - Ироқ учрашувида Кападзе шогирдлари пенальтилар сериясида зафар қучди. Баҳсдан сўнг жамоамиз плеймейкери Аббосбек Файзуллаев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Авваламбор, бутун халқимиз, мухлисларимизни ғалаба билан табриклайман. Пенальтилар серияси лотерея, деб айтишади, ҳақиқатан ҳам омади келган жамоа унда ғалаба қозонади. Жамоамиз 130 дақиқа 10 киши бўлиб жуда яхши ҳаракат қилди.

Қолаверса, 2-голни ўтказиб юборишимиз дарвозабоннинг хатоси эмас. У ҳам қайсидир маънода бизга ёрдам бермоқчи эди ва ғалабамизда асосий қаҳрамонлардан бири. Неъматовнинг четлатилиши ҳақида бирор гап айта олмайман, ўйинни қайта кўриб чиқиб, хулоса қиламиз".

Пенальтидан гол ура олмаган футболчимиз ўша вазият ҳақида нималар деди?

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!