Аббосбек Файзуллаев пенальтини ноаниқ амалга оширган баҳсда ЦСКА мағлуб бўлди

Россия кубоги гуруҳ босқичидан ўрин олган "Факел" - ЦСКА баҳси бўлиб ўтди. Учрашувнинг асосий бўлимларида 1:1 ҳисобидаги дуранг қайд этилди ва пенальтилар сериясида мезбонлар 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Легионеримиз Аббосбек Файзуллаев беллашувнинг 61-дақиқасида захирадан майдонга туширилди ва серияда пенальтини ноаниқ амалга оширди.

Шу тариқа, москваликлар гуруҳда 3-ўринга тушиб қолди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!