Аббосбек Файзуллаевга Туркиядан қизиқиш бор. У фаолиятини "Фенербахче"да давом эттириши мумкин!

Туркиянинг "Фенербахче" жамоаси Ўзбекистон U-20 термаси билан Осиё чемпионлигини қўлга киритган, ҳозирда Москванинг ЦСКА жамоасида тўп тепаётган Аббосбек Файзуллаевга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Туркиянинг "Sporx.com" нашри хабар берди. 

Манбага кўра, клуб бош мураббийи Исмоил Карталнинг шахсан ўзи истеъдодли футболчимизни жамоасида кўришни истаяпти. Молиявий маълумотлар ҳозирча ошкор этилмаган. 

Эслатиб ўтамиз, Аббосбек жорий мавсум ЦСКА сафида РПЛнинг 6 ўйинида биттадан гол ва ассистни ўз номига ёздириб қўйди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!