Абдуқодир Ҳусанов "Брайтон"га қарши ўйиннинг энг яхшилари қаторида

CHERY AUTO

"Манчестер Сити" АПЛнинг 21-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши (1:1) учрашувнинг энг яхши футболчисини аниқлаш мақсадида мухлислар ўртасида сўровнома ўтказмоқда.

Tecno

Эътиборлиси, ушбу баҳсда асосий таркибда майдонга тушган ўзбекистонлик футболчи Абдуқодир Ҳусанов ҳам номзодлар қаторидан жой олди.

Ҳусановдан ташқари рўйхатга Эрлинг Холанд, Макс Аллейн ва Бернарду Силва ҳам киритилган. Хосеп Гвардиола "чайкалар"га қарши баҳсда Абдуқодирни асосий таркибда майдонга туширди. Ҳимоячи эса ўзининг ишончли ҳаракатлари билан мураббийнинг мақтовига сазовор бўлди.

Шунингдек, Sofascore ва WhoScored нашрлари Ҳусановнинг ўйинини 7,1 баллга баҳолаган бўлса, FotMob портали унга 7,8 балл қўйди.

Маълумот учун, "шаҳарликлар" АПЛ доирасидаги кейинги учрашувни "Манчестер Юнайтед"га қарши ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!