Абдуқодир Ҳусанов энди Грецияда ўйнайди!

Европанинг кучли бешлик чемпионатларидаги икки вакилимиздан бири – Абдуқодир Ҳусанов Элдор Шомуродовдан фарқли равишда мунтазам ўйин амалиётига эга бўлмоқда.

Янги мавсум “Ланс” футболчилари учун муваффақиятли бошланди. Бош мураббий Уилл Стилл шогирдлари август ойинининг ўзида Франция чемпионати юқори дивизиони ҳамда УЕФАнинг учинчи турнири – Конференциялар лигаси мусобақаларидаги иштирокини бошлаб юборди.

“Ланс” Лига 1 иккинчи турида ўз майдонида “Брест”ни қабул қилиб,  рақиб устидан 2:0 ҳисобида ишончли ғалабага эришди.

Легионеримиз Абдуқодир Ҳусанов бу гал ҳам захирадан ўйинга қўшилди. 20 ёшли ҳимоячи 75-дақиқада майдонга тушиб, лансликларга қийин ғалабани ушлаб қолишга ёрдамлашиб юборди. Легионеримиз биринчи тур ўйинида ҳам захирадан ўйинга қўшилган эди.

Таъкидлаш жоизки, Европа лигаларида ҳали ёзги трансферлар ойнаси ёпилгани йўқ. “Ланс” ҳимоя чизиғи етакчиси Кевин Дансога кучли клублардан жиддий таклифлар бўлмоқда ва австриялик легионер тез орада бошқа лигага кетиши кутиляпти.

Уилл Стилл бошчилигидаги мураббийлар штаби Абдуқодир Ҳусанов ва “Челси”дан олиб келинган Маланг Саррдан Кевин Дансонинг ўрнини босишда фойдаланмоқчи. Буни бош мураббийнинг ўзи ҳам тасдиқлади.

Ҳозирча, Уилл Стилл ўзбек футболчисини захирадан бўлса-да, мунтазам ўйнаётгани Дансо кетган тақдирда унинг ўрнини айнан Ҳусанов эгаллашини кўрсатади. Чунки Маланг Сарр ҳали жамоага мослашиб олгани йўқ ва ҳозиргача бирорта учрашувда майдонга тушмади.

Абдуқодир Ҳусанов ҳар доим “Ланс”га ёрдам беришга тайёрлигини УЕФА Конференциялар лигасида Грециянинг “Панатинаикос” жамоасига қарши ўтказилган дастлабки учрашувда ҳам исботлади. Лансдаги баҳсда мезбонлар ҳимоячиси Факундо Медина 20-дақиқадаёқ қизил карточка олиб, майдонни тарк этди.

Уилл Смит ҳимоячи мустаҳкамлаш мақсадида португалиялик ярим ҳимоячи Давид Кошта ўрнига марказий ҳимоячи Абдуқодир Ҳусановни ўйинга қўшди.

Ҳамюртимиз қийин ўтган учрашувда францияликларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабасига муносиб ҳисса қўша олди.

“Ланс” вакиллари мавсум бошидаги учта расмий ўйинларнинг барчасида ғалаба нашидасини сурди. Бу беллашувларда Абдуқодир Ҳусанов ҳам қатнашгани эътиборга молик.

Энди Абдуқодир Ҳусанов жамоадошлари билан Грецияга йўл олади. 29 август куни лансликлар Афинада “Панатинаикос” меҳмони бўлади. Бўлажак баҳсда дуранг натижа ҳам “Ланс”ни кейинги босқичга олиб чиқади.

Эслатиб ўтамиз, Абдуқодир Ҳусанов ўтган ёзда Беларуснинг “Энергетик-БГУ” жамоасидан “Ланс”га 100 минг евро эвазига кўчиб ўтганди. Франция чемпионати, Европа Чемпионлар лигаси ва Европа Лигасида иштирок этишга муваффақ бўлган ўзбек футболчининг трансфер суммаси айни пайтда 2,5 миллион еврони ташкил қилмоқда.

Файзуллаев рақибнинг бошини ёрди, Николич Аббосни қаттиқ ҳимоя қилди!

Ўйинни буриб юборган Файзуллаев қандай баҳоланди?

Аббосбек барибир зўр-да! Файзуллаев танқидларга муносиб жавоб қайтарди

Файзуллаев Европанинг гранд клубига ўтишини исташяпти!

Роберто Манчини кашф қилган легионер футболчиларга Ўзбекистонда ўйнашни тавсия қиляпти!

Айб Файзуллаевдами?

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Абдилхамит
26/08/2024 14:01
Сарлавха куйишни хам эплабсизлар
&
Адхамжон Низомов
25/08/2024 23:06
Сарлавхаларинга отни култиги.