Файзуллаев Европанинг гранд клубига ўтишини исташяпти!
Ўзбекистон Суперлигасида иштирок этаётган 14 та клуб жорий чемпионат учун жами 370 нафар чарм тўп устасини мусобақа рўйхатидан ўтказган.
Улар орасида Европа, Осиё ва Африканинг 22 мамлакатидан жами 70 нафар легионер бор. Энг кўп футболчи Сербиядан келган. Уларнинг сони 13 та. Кейинги ўринда ўнта тарбияланувчисини жўнатган Россия турибди. Кучли учликни 8 нафар футболчига эга Грузия якунлаган.
Россиялик футболчилардан тўрт нафарини “Сурхон” ўйнатяпти. Улардан бири – “Зенит” тарбияланувчиси Дмитрий Плетнёв Россиянинг нуфузли нашриларидан бири championat.com сайтига берган интервьюсида унинг юртида ўйнаётган ўзбек футболчиси Аббосбек Файзуллаев ҳақида ҳам фикр билдирди.
Sports.uz портали Плетнёв интервьюсида Аббосбек Файзуллаев ҳақидаги савол-жавоблар қисмини ўзбекистон футбол мухлислари эътиборига ҳавола қилади.
— Ҳозир Ўзбекистонда энг машҳур юлдуз Аббосбек Файзуллаевми?
— Албатта, у ҳақида кўп гапириляпти. Бу ерда Аббосга жуда кўп қайғуришади, ўзи ҳам ўсишиши, ўзбек футболчини ривожлантиришини, мамлакатда Ўзбекистоннинг ва спортнинг тимсоли бўлишини исташади.
Шунингдек, Аббосбек Файзуллаевнинг гранд клубга ўтишини ҳам хоҳлашяпти.
— Россиядан ташқари, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг учта вакили – Беларусь, Қозоғистон ва Ўзбекистонда ўйнагансиз. Уларни кучига қараб, ажратиб беринг.
— Ўзбекистон ва Қозоғистон чемпионатлари бир-бирига ўхшаш. Қозоғистон чемпионатида кучга асосланган курашга кўпроқ эътибор қаратилади. Лекин ҳар икки чемпионат жуда яхши даражада. Шундан келиб чиқиб, Беларусь чемпионати учинчи ўринда.
— Ёшингиз 26 да. Олдинда қандай истиқбол ва мақсадлар қўйилган?
— Узоқ келажакка қаратилган мақсадларни қўймайман. Ҳар куни кечаги кунга қараганда яхшироқ бўлишга ҳаракат қиламан. Мақсадим майдонда ўз маҳоратимни кўрсатиш, самарали ҳаракатларим билан жамоамнинг ғалабаларини таъминлашга муносиб хизмат қилишдан иборат.
Эслатиб ўтамиз, Аббосбек Файзуллаев ўтган йилнинг август ойида “Пахтакор”дан Россия Премьер-лигаси вакили ЦСКА сафига кўчиб ўтган эди.
Ҳамюртимиз легионер сифатидаги илк мавсумида Россия Премьер-лигасининг асосий кашфиёти бўлди ва махсус соврин билан тақдирланди.
20 ёшли ҳужумкор футболчимизнинг бугунги кундаги трансфер нархи 6 миллион еврони ташкил қилмоқда ва бу кўрсаткич бўйича Марказий Осиёнинг энг қимматбаҳо ўйинчиси ҳисобланади.
Дмитрий Плетнёв эса, юртимизда 2024 йилнинг 12 февралидан бери фаолият кўрсатмоқда. “Сурхон”нинг ҳужумкор футболчиси, майдон марказий ва ҳужум чизиғининг ҳар икки қанотида самарали ўйнай олади.
Россиялик чарм тўп устаси фаолияти давомида ўз юртида “Зенит”, “Томь”, “Балтика”, “Динамо Санкт-Петербург”, Қозоғистонда “Атирау”, Беларусда “Арсенал” ва “Слуцк” жамоаларида тўп тепган.
Дмитрий Плетнёв жорий мавсум Ўзбекистон Суперлигаси ва мамлакат кубоги мусобақаларида жами 19 та учрашувда иштирок этиб, иккита гол ва битта ассист муаллифи бўлди.
Фикрлар