Абдуқодир Ҳусанов энг кучли томонини очиқлади

Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити"нинг январ ойидаги энг яхши футболчиси деб топилди. Ҳимоячи совринни қабул қилиб олгач, клубнинг расмий саҳифасига кичик интервью берди.

— Энг севимли ўзбек таомингиз қайси?

"Барча ўзбек таомларини яхши кўраман."

— Футболдан бошқа яна нималарга қизиқасиз?

"Мен PlayStation’да ўйин ўйнаб тураман."

— Сизнинг энг кучли томонингиз қайси?

"Ҳимоячи сифатида тезлигимни айта оламан."

— Футболдаги орзуйингиз нима?"

"Барча совринларни ютиш."

— Ҳозиргача энг ёққан ўйинингиз қайси?

"Этиҳад" стадионидаги барча учрашувлар."

Хосеп Гвардиоланинг қандай жиҳатлари ўйинингизга таъсир қилган?

"Унинг тактикаси, интенсивлиги ва баҳсларга бўлган иштиёқи."

Маълумот учун, бугун "шаҳарликлар" АПЛ доирасида "Лидс"га қарши майдонга тушади. Беллашув Тошкент вақти билан соат 22:30 да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!