Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити"да нега 45-рақамни танлаган?

Ўзбекистон терма жамоаси ва "Манчестер Сити" ҳимоячиси клубда нега 45-рақамни танлагани ҳақида гапирди. 

- "Манчестер Сити"га ўтганингизда нега айнан 45-рақамни танлагансиз? Аввал "Сити"да ушбу рақамда Марио Балоттелли ҳам ўйнаган.

"Беларусда ўйнаганимда - "Энергетик БГУ"да профессионал футболда илк бор 45-рақамда ўйнаганман. Шу сабаб "Манчестер Сити"да ҳам шу рақамни олганман. 

- Агар шундай имкон бўлса, фаолиятини якунлаган ҳимоячилардан ким билан тандемда ўйнаган бўлардингиз?

- Фабио Каннаваро", - деди Ҳусанов "Setenta Sports"га берган интервьюсида.

Маълумот учун, 21 ёшли ҳимоячи жорий мавсум "шаҳарликлар" сафида жами 21 та ўйин ўтказди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!