Абдуқодир Ҳусанов устози Англия футболидаги тарихий рекорд муаллифига айланди
Пеп Гвардиола Англия футболи тарихида ички кубок дублини икки марта қўлга киритган биринчи мураббий бўлди. Испаниялик мутахассис бу натижани "Манчестер Сити" билан қайд этди.
2018/19 мавсумда манчестерликлар Англия Лига кубоги финалида "Челси"ни пенальтилар сериясида 4:3 ҳисобида мағлуб этган бўлса, Англия кубогида "Уотфорд" устидан 6:0 ҳисобида ғалаба қозонганди.
2025/26 мавсумида эса "Манчестер Сити" Лига кубоги финалида "Арсенал"ни 2:0 ҳисобида енгди. Англия кубоги финалида эса "Челси" 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратилди.
Маълумот учун, Гвардиола "Манчестер Сити" бош мураббийи сифатида ҳозиргача 20 та йирик совринни қўлга киритган.

Фикрлар