Абдувоҳид Неъматов ОФКнинг "келажак юлдузлари" тўртлигидан жой олди (фото)

"Насаф" дарвозабони Абдувоҳид Неъматов ОФК ташкилоти расмий ҳамкори "NEOM" томонидан "келажак юлдузлари" тўртлигига киритилди. 

У Осиё чемпионлар лигаси 1-тури доирасида "Ал Файсали"га қарши баҳсда 88,9 фоиз аниқликда пас берган, 2 та сейв ижро этган. Шунингдек, ёш посбон 2 марта рақибни зарарсизлантирган. 

Овоз бериш ОФКнинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида давом этмоқда.

Овоз бериш учун линк: https://instagram.com/stories/theafchub/3196654186813380711?igshid=NjZiM2M3MzIxNA==

Эслатиб ўтамиз, "Насаф" дастлабки турда "Ал Файсали"ни кичик 1:0 ҳисобида мағлуб этганди. Ягона голни Зафармурод Абдираҳматов 90+7-дақиқада киритган. 

неъматов

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Muhammad Shox
21/09/2023 20:00
Бир эшитгандай бўлувдим бу болани Туркия грандларидан бири кузатаяпти деб, шу ростмикан ёки ???
Суюнов Шерзод
21/09/2023 19:19
Энди буни ҳам пахтакор олиб қуяди кейин ўтиради захирада, Қуватов ҳам зўр дарзабон эди Насафда хозир эса......