
Абдухолиқов икки гол киритган баҳсда унинг жамоаси йирик ғалабага эришди
Бугун Қатар Юлдузлар лигасида ҳамюртимиз Темурхўжа Абдухолиқов тўп сурадиган “Ас-Сайлия” жамоаси сафарда “Қатар СК” жамоалари ўртасидаги баҳс якунига етди.
Унда Абдухолиқов тўп сурадиган жамоа 5:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди. Темурхўжа ушбу ўйинда 2 та гол киритишга муваффақ бўлди ва 72-дақиқада заҳирага олинди.
Бу унинг мавсумдаги олтинчи голи бўлди ва тўпурарлар баҳсида иккинчи ўринга чиқиб олди.
Қатар Юлдузлар лигаси. 6-тур
“Қатар СК” – “Ас-Сайлия” 1:5
Голлар: Бабатунде(90) – Абдухолиқов(13, 49), Рибейро(23), Лазар(45+1, 62).
Фикрлар