
Абдухолиқовнинг жамоаси ўз майдонида мағлуб бўлди
Бугун Қатар Юлдузлар лигасида 10-тур ўйинлари давом эттирилди. Ҳамюртимиз Темурхўжа Абдухолиқов тўп сурадиган “Ас-Сайлия” жамоаси ўз майдонида Доханинг “Ал-Ахли” жамоасини қабул қилди.
Ушбу ўйинда ҳисобни мезбонлар очган бўлсада, ўйин якунида дохалик футболчилар ўз иродаларини намойиш этиб, 2:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди.
Ҳамюртимиз ўйинни асосий таркибда бошлади ва тўлиқ 90 дақиқа ўйнади.
Қатар Юлдузлар Лигаси. 10-тур
“Ал-Ахли” – “Ас-Сайлия” 2:1.
Фикрлар