Абраҳам АПЛга қайтиши мумкин

"Челси"нинг собиқ ҳужумчиси, ҳозирда "Рома"га тегишли футболчи Тэмми Абраҳам "Туманли Албион"га қайтиши мумкин, деб хабар бермоқда "The Sun" нашри.

Манбанинг хабарига кўра, 25 ёшли футболчининг хизматларига "Эвертон" қизиқиш билдирмоқда. Мерсисайдликлар клуби Абраҳамнинг трансфери учун 31 миллион евро тўлашга тайёр. "Рома" бу таклифга қандай муносабат билдиргани ҳозирча номаълум.

Тэмми 2021 йилнинг августидан бери Рим жамоасида ўйнамоқда. Томонлар ўртасидаги меҳнат шартномаси 2026 йил июнь ойи охиригача ҳисобланади.

Италия чемпионатининг жорий мавсумида Абраҳам 37 та ўйин ўтказиб, 8 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!