Абрамов 2:1 ҳисобидаги ғалабадан сўнг: Энг ёмон ўйинимизни намойиш этдик

Суперлиганинг 20-туридан ўрин олган «Бунёдкор» - «Қизилқум» (2:1) учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар устози Вадим Абрамов иштирок этди.

"Бугунгидек ёмон ўйнамагандик. Биринчи бўлимда рақиб дарвозаси икки бор ишғол этилди, танаффусдан кейин ўйинимиз «бузилиб» кетди. Бу нима билан боғлиқ эканлигини билмадим. Фикримча, икки асосий футболчимиз – Тўраев ва Ғиёсовнинг йўқлиги ҳам сезилди. Ёки мавсум якунлангани сари ўйинлар ҳам «оғирлашиб» бораётгани билинаётгандир?!

Зуҳуров жароҳатдан кейин ўйинни давом эттира олмади. Жароҳатини қанча муддат даволатишини эртага билиб оламиз. Тахминимча, даволанишга бир ҳафта кетса керак. Бизни Ўзбекистон Кубоги доирасида муҳим учрашув кутиб турибди. «Бунёдкор» ҳам АГМК ҳам ўз олдига Кубокни ютиш вазифаси қўйган", - деб Абрамовнинг сўзларини келтириб ўтди клуб расмий сайти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!