Абрамов россиялик футболчини терма жамоага жалб этди
Вадим Абрамов бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси 3 августдан 10 августгача Тошкентда навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини ўтказади.
Эътиборлиси, ушбу йиғинга яқиндагина Ўзбекистон фуқаролигини олган асли россиялик бўлган ҳимоячи Игорь Голбан ҳам таклиф этилди.
Айтиш керакки, Ўзбекистон терма жамоасига яқин бир неча йиллардан буён маҳаллийлаштирилган футболчилар жалб этилмаётган эди.
Фикрлар