Абрамович 95 миллионни рад этди ёхуд хитойликлар супертрансфердан қуруқ қолди
Ads
 
 
Хитой Суперлигасига чиққан "Тяньцзинь Цюаньцзянь" жамоаси таркибини кучайтириш мақсадида "Челси" ҳужумчиси Диего Костани олиб келишга уриниб кўрди.
 
Олдинига хитойликлар супертўпурар учун 50 миллион фунт таклиф қилди ва рад жавобини олди. Кейин бу таклиф суммаси 80 миллионга кўтарилди ва "Челси" вакиллари бунга қизиқиб қолди. Бироқ, кутилмаганда ишга клуб хўжайини Роман Абрамович аралашди ва кескин тарзда Диего Коста жамоада қолишини айтиб хитойликлар таклиф қилган 80 миллион фунт (95 миллион евро) миқдоридаги маблағдан воз кечди.
 
Роман Абрамович ҳужумчига яхшиланган янги шартнома таклиф қилишини айтди ва шу тариқа Диего Костанинг "Тяньцзинь Цюаньцзянь" жамоасига транфсери бўйича барча музокаралар тўхтади.
 
 
Мавсум бошида "Челси"дан кетиши муҳокама қилинган 28 ёшли испан ҳужумчиси жорий чемпионатда тўпурарлик қобилиятини намойиш қила бошлади ва жамоасининг энг зўр ҳужумчисига айланди. Диего Коста Англия премьер-лигасида рақиблар дарвозасига 14 та тўп киритди.