Абрамович “Челси”га иккита супер юлдуз олиб келишга ваъда берди
“Челси” клуби хўжайини Роман Абрамович ёзги трансферлар вақтида икки нафар қиммат футболчини олиб келишга тайёрлигини маълум қилди.
Хабарларга қараганда, россиялик бизнесменга бош мураббий Фрэнк Лэмпарднинг иш услуби маъқул келмоқда ва у мутахассисни қўллаб-қувватлаш мақсадида жамоани кучайтиришга ёрдам бермоқчи.
Агар Лэмпард ўз шогирдлари билан бирга жорий мавсум якунида Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритса, биринчи бўлиб “Лестер” ҳимоячиси Бен Силуэлл олиб келинади. Иккинчи номзод ҳужумкор футболчи бўлади. Рўйхатдан Тимо Вернер, Мусса Дембеле, Кай Хаверц, Жейдон Санчо ва Пьер-Эмерик Обамеянг жой олган.
Фикрлар