Абрамович
Ads

Лондоннинг “Челси” клуби хўжайини Роман Абрамович жамоани сотишни режалаштирмаяпти.

Эслатиб ўтиш лозимки, бундан аввалроқ The Times нашри россиялик миллиардер “Челси”ни сотиши ва унга сарфланган 1,17 млрд фунтни қайтармоқчи эканлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

The Bell нашри 51 ёшли бизнесменга яқин манбаадан маълум қилишича Абрамович “Челси”ни сотмайди.

Маълумот учун, Абрамович “Челси”ни 2003 йил 140 млн фунт эвазига сотиб олган эди. Ўшанда бу харид Англия футболи тарихидаги энг қиммати бўлганди.