Абрамович "Челси"ни сотмоқчи эмас
Лондоннинг “Челси” клуби хўжайини Роман Абрамович жамоасини сотишни режалаштирмаяпти.
Sky Sports тарқатган хабарга кўра гарчи “аристократлар”ни сотиб олишга тайёр харидорлар бўлишига қарамай россиялик миллиардер уни сотишни режалаштирмаяпти. Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Абрамович Британия визасини ололмаётгани сабаб “Челси”ни сотмоқчилиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Унга Англиянинг энг бой инсонларидан бири ҳисобланган Жим Рэтклифф харидор бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар