Абрамович ишга киришди. “Челси” супер трансферни амалга оширмоқда

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

“Челси” яна бир йирик трансферни амалга оширишга киришди. Роман Абрамович клуби “Байер” етакчиси Кай Хаверцни олиб келмоқчи.

Лондонликлар 20 ёшли германиялик футболчи учун 75 миллион фунт беришга тайёр. Бу нарх “Байер”ни ҳам қониқтириши керак.

Ёзги трансферлар очилиши билан “Челси” яхшигина харажат қилади. Абрамович Лэмпардга 40 миллион евро эвазига “Аякс” етакчиси Ҳаким Зиёшни олиб берди. Маълумотларга қараганда, Тимо Вернер ҳам 60 миллион евро эвазига “Челси”га ўтиши ҳал бўлган.

Шомуродов европалик футбол агентлари кузатувида!

Машарипов “Трабзонспор”га бормаса ҳам бўлади. Жамоа УЕФА мусобақаларидан четлатилди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!