Абрамович супертўпурар учун душмани билан ярашмоқчи

  • 17 март, 2021, 19:19
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Челси” клуби хўжайини Роман Абрамович “Боруссия” ҳужумчиси Эрлинг Холанд трансфери билан шахсан шуғулланишга қарор қилди.

Tecno

Бунинг учун россиялик миллиардер келишмовчилик туфайли орани бузган Мина Райола билан ярашишга тайёр ва муносабатларни қайта тикламоқчи бўляпти. Абрамович Райола билан Ромелу Лукаку трансфери доирасида келиша олмай қолган ва оқибатда бельгиялик ҳужумчи “Манчестер Юнайтед”га ўтиб кетганди.

Энди Абрамович Холандни олиш учун унинг манфаатларини ҳимоя қилаётган Райола билан муносабатларни тиклаши керак.  Ўз навбатида, норвегиялик ҳужумчи олдида “Реал”, “Барселона”, “Манчестер Юнайтед”, “Манчестер Сити”, ПСЖ, “Бавария” ва “Ливерпуль” вариантлари ҳам бор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!