Абрамович Тухелга оғир шарт қўйди

“Челси” раҳбарияти янги бош мураббий Томас Тухель узоқ муддатли янги шартномага эга бўлиш учун айрим шартларни бажаришига тўғри келишини маълум қилди.

Айни пайтда германиялик мутахассис клуб билан 18 ойлик битимга эга. Бу клуб аввалги мураббийлар билан шартномани муддатидан олдин бекор қилгани боис 110 миллион фунтни компенсацияларга сарф қилгани билан боғлиқ.

“Челси” раҳбарияти ўтган хатолардан хулоса чиқарган ҳолда, Тухель билан қисқа муддатли шартнома имзолади. Бош мураббий лавозимида узоқ муддат қолиши учун эса, жамоа кетма-кет икки марта Чемпионлар лигасининг гуруҳ баҳсларига йўлланма олиши керак бўлади.

Агар “Челси” жорий чемпионат ва кейинги мавсумда Англия премьер-лигасида кучли тўртликка кира олса, Томас Тухелга яхшиланган узоқ муддатли шартнома тақдим қилинади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!