Абрамовнинг ажаблантирмайдиган аммо хавотирли натижаси,

19 – 21 июнь кунлари Coca Cola Суперлигасида 5-тур ўйинлари ўтказилди. Беллашувларда бир қатор кутилмаган натижалар ва воқеликлар кузатилди. Қуйида биз ана шу жиҳатларга эътибор қаратамиз.

“Қизилқум” афтидан туб ўзгаришларга муҳтож. Олдинроқ, клубда катта ўзгаришлар бўлди, кейинроқ, яна аввалги таркиб ишламоқда қабилидаги хабарлар янгради. Жамоада нима бўлаётганини тушуниш қийин. Чунки бир қарасанг Ҳамиджон Актамов кетаман, дейди, кейинги тур кўрсангиз мураббийлик курсисида ёки раҳбарлик лавозимларидан бирида бўлади.

“Қизилқум” ўртамиёна жамоалар сафига кирмайди, клуб чемпионатда жон сақлаб қолса бўлгани. Мавсум охирларида озгина ҳаракат қилиб очко жамғарилади холос. Яққол мисол, навоийликларнинг ҳозирги ҳолати – чемпионатнинг дастлабки 5 турида битта дуранг қайд этилган.

“Қўқон-1912” “Қизилқум”ни илк бор йирик ҳисобда доғда қолдирди – 4:0.

Вадим Абрамов кутилмаган қарорлар ва ҳудди шундай мағлубиятлар билан ёдда қоладиган мураббий. Катта ўйинларда шундай ҳисобда имкониятни бой бериб қўйиши ҳеч гап эмас, бундан ажабланмаймиз. Аммо Абрамов Ўзбекистон миллий терма жамоасида ҳам бош мураббий эканлиги боис қўрқувга тушасан киши. “Бунёдкор” Тошкент дербисида “Пахтакор”га қарши ўйинларда илк бор 5:0 ҳисобида тор-мор келтирилди (Карленовичнинг жамоалари бундай ҳисобларга муносиб бўлмаса-да, шундай натижалар қайд этиб туради!). Аввалги йирик мағлубият ҳам айнан “Пахтакор”дан қабул қилинганди – 4:0.

Coca Cola Суперлигаси 5-тур рамзий терма жамоаси (Фото)

5011570729878

"Навбаҳор" Намангандаги иккинчи ўйинда 2:0 ҳисобида зафар қучди. 2-турда “Локомотив” ҳам 2 та тўп фарқи билан мағлуб этилганди.

“Бухоро”да “Қизилқум”даги каби вазият. Жамоа 5 турки ғалаба нималигини билмаяпти. Лиганинг энг “камтар” жамоаси. Бухороликлар 2 марта гол уриб, ўз дарвозаларидан 13 бор тўп олиб чиқишди. Меҳмонда эса гол ура олмаяпти.

“Локомотив” шу кетишда ўртамиёналар қаторига кириб қолса ажаб эмас. “Темирйўлчилар” карантиндан кейинги ўйинларда мағлубиятга учрамоқда. Эътиборлиси, Андрей Фёдоров шогирдлари ўз уйларида мағлуб бўлмоқда. Таркиб ёмон эмас, бундай натижаларнинг яхшироғига муносиб. Демак, мураббийда бир гап бор.

Улуғбек Бақоев ўтган йилги натижа тасодиф эмаслигини кўрсатиш учун ҳаракат қилмоқда. “Сўғдиёна” футболчилари мураббийнинг кўрсатмаларини яхши бажармоқда. Жиззахликлар карантинда яхши дам олиб, керак пайтда шуғулланган шекилли, жамоа 4, 5-турда ғалабаларга эришди. Афтидан “оқ бўрилар” Бақоев айтганидек, бу мавсум ҳам ОЧЛ йўлланмаси учун курашади.

АГМКнинг кўрсаткичлари ёмон эмас. Миржалол Қосимов энди ўз жамоасини тузаётган ва услубини киритаётган кўринади. Олмалиқликлар 3 ғалаба, 2 дуранг қайд этишди. Бу йил жамоадан рақобат кутармиз, балки?

“Сурхон” охирги дақиқалардаги гол қурбони бўлди. Термизликлар яхши ўйнаб, имкониятни бой беришди. Жамоа шу боис сўнгги ўринларга тушиб кетмоқда. Натижа жиҳатдан олиб қаралганда, ўсиш кузатилмаяпти. Ўйин эса ёмон эмас.

сурхон оқ тоза

“Металлург” шу кетишда давом этса, чемпионатда халқаро мусобақа йўлланмаси учун яхшигина рақобат ҳосил қилади. Андрей Шипилов шогирдлари ҳозирча йўлидан чиққан рақибни олиб ташламоқда. Қаршисида “Локомотив” бўлса ҳам.

“Металлург” карантиндан кейин гол ўтказиб юбормади. Бекободликлар жорий йил сафардаги кетма-кет икки учрашувда дарвозалари дахлсизлигини сақлаб қолишди.

“Бухоро” сафарда гол ура олмаётган бўлса, “Андижон” ўз уйида экран қаршисидаги мухлисларига гол тортиқ эта олмаяпти. Бош мураббий масаласини ҳал этмаган андижонликлар муҳим очколардан мосуво қолмоқда. Бу якунда қимматга тушиши мумкин.

“Машъал” воҳа дербисида “Насаф” билан дуранг ўйнади. Муборакликлар ҳамшаҳарларини муҳим очколардан бенасиб қолдирди. Ўзи эса дуранглар исканжасида. Мусобақа дебютанти охирги 3 ўйинда муроса кўчасини танламоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Бум
23/06/2020 18:09
абрамов катта ўйинлада таваккал қилиб еб қўяди
Розимахамад Тилабоев
22/06/2020 22:42
Абрамов кетсин