Абрамовнинг терма жамоадаги натижалари тасодифми – Мирзаҳаким Тўхтамирзаевдан жавоб
Таниқли спорт шарҳловчиси Мирзаҳаким Тўхтамирзаев SPORTS.uz сайтида ўз дастурига эгалигидан кўпчиликнинг хабари бор. Тажрибали журналист бу сафар Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ўйини, натижалари, Эктор Купер, Вадим Абрамов ва унинг кашфиёти ҳақида гапирди.
- Ман сиз-у биз кутгандек Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2022 иккинчи саралаш босқичи пешқадамига айланди. Рости Эктор Купер даврида Фаластин билан учрашувни бой берганимиздан сўнг яна икки тур ўтгач юртдошларимиз мусобақа жадвалида 1-ўринда туради деса ишонгингиз келмасди. Аммо Вадим Абрамов Ўзбекистон миллий терма жамоасига тайинланди ва терма жамоамизнинг ўйинида, натижаларида кескин ўзгаришлар кўзга ташланмоқда. Бу тасодифми деган саволга ҳамма ўзича жавоб бериши мумкин. Кимдир ҳа энди Яман ва Сингапурни ютмасак энди кимни ютамиз деган фикрни билдириши мумкин. Лекин биз Фаластинга ҳам ҳеч қачон ютқазмаган эдик ва ҳаттоки ўз дарвозамиздан тўп ўтказиб юбормаганмиз.
Тошкентда Яман билан бўлган учрашувни муҳокама қилмаган мухлис қолмади. Айниқса, Вадим Абрамов танлаган тактика кўпчиликнинг муҳокамасига сабаб бўлди. Чиндан ҳам Эктор Купер ёш ярим ҳимоячи Санжар Қодирқуловни терма жамоага чақиришини тасаввур қилиб бўлмасди. Вадим Абрамов ўз клуби вакилини терма жамоага тортди. Агар ўша куни Санжарнинг ўйини қўвушмаганда, биринчи навбатда барча эътирозлар футболчига эмас, мураббийга ёғдириларди. Бироқ терма жамоамиз дебютанти дастлабки дақиқалардан ўйинга киришиб кетди, қаердадир омад балки ўз сўзини айтгандир. Лекин омад кучлиларга кулиб боқади дейишади. Санжар гол урди, ассистентлик қилди, ўша куннинг кашфиётига айланди.ваҳоланки, дастлабки голни урганидан сўнг исмини айтиб, фамилиясини мухлислар айтади деб кутган ҳамкасбимиз ноқулай аҳволга тушиб қолгани бор гап. Мухлисларимиз Санжар Қодирқуловлигини англаб етгунча, у дарвозани ишғол этиб бўлганди.
Яна бир тарафи. Ўша куни Жамшид Искандеровни таркибда кутганмидингиз? Бундан бир ой аввал терма жамоамиз очиқ футбол намойиш этишини тасаввур қила олмасдик.
Қувонтирган яна бир жиҳати, Игорь Сергеевнинг охирги дақиқаларда захирадан туширилиши ва у гол ургани бўлди. Маълум муддат терма жамоадаги ўйини қовуш-қовушмаса, гол урса-урмаса ҳам майдонга тушираверилиб, мухлисларга ёқмай қолганди. Лекин у истеъдодли ҳужумчи ва ҳали сиз-у бизга қувончли лаҳзаларни тақдим этиши мумкин, - деди Мирзаҳаким Тўхтамирзаев.
Мирзаҳаким Тўхтамирзаевнинг фикр мулоҳазаларининг давомини қуйидаги видеода тинглашингиз мумкин:
Фикрлар
Терма команда бошида Купер супер хозир хам булганда балки бу натижалар булмасди. Ахир суер лиша уйинларини кузатмаса,уйинчиларини фикрлари( хамда икониятлари) хисобга олмаса,куюнчак мухбиру мухлислар билан мулохазаларни уртоклашмаса, футболчиларга хеч булмаса уйин пайтида тушунчаю курсатма бериб билмаса тренер деб буладими?
Аслида уни юкоридагиларни хисобга олиб шарт куймасдан терма жамоага олиб келганлар. Масъулиятсиз рахбарлар! Купер супер билан шартнома тузганлардан. Бу шартнома натижасида курилган зараларн ундириш керак.
Мизахаким ака илтимос, шартнома ма саласини юристлар билан маслахатлашинг. УФА шунда анча зарарнинг урнини коплаб олади. Ёнингизга купрок жонкуярларни туплпб фикрлашишингизша ишонамиз. Шундай килинса келгусида бизнинг футболга зарарлм шартномалар тузилиши олди олинади.