Абрахам агентини муҳим хабардан огоҳлантирди

  • 27 апрель, 2022, 09:13
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

Лондоннинг “Арсенал” клуби ёзда “Рома” ҳужумчиси Тэмми Абрахамни ўз сафига қўшиб олмоқчилиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Бироқ CalcioMercato нашри тарқатган хабарга қараганда, 24 ёшли англиялик футболчи миш-мишларга қарамасдан, Рим клубида қолмоқчи. У ҳатто агентини ҳам бундан огоҳлантирган.

Эслатиб ўтамиз, “Арсенал” Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритган тақдирда, ҳужум чизиғини кучайтириш учун айнан Абрахамни сотиб олишни ва бунинг учун “Рома”га 60 миллион евро тўлашга тайёр экани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Тэмми Абрахам жорий мавсум “Рома” сафида жами 35 та ўйинда майдонга тушиб, 16 та гол урди. Унинг "бўрилар" билан амалдаги шартномаси 2026 йилга қадар мўлжалланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!