Абрахам минимум вазифани уддалади

  • 11 июль, 2020, 15:51
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Лондоннинг “Челси” клуби ҳужумчиси Тэмми Абрахам жамоа билан амалдаги шартноманинг узайтирилиши бўйича талабларни бажарди. Бу ҳақда The Telegraph нашри хабар тарқатмоқда.

Tecno

Юқоридаги манбага кўра, 22 ёшли футболчи шартномада кўрсатилган миқдорда гол урди ва етарли муддат майдонда ҳаракат қилди. Энди унинг 2022 йилга қадар имзоланган келишуви автоматик тарзда 2023 йилга қадар узайтирилди.

Бундан ташқари, “Челси”нинг ўзи ҳам Абрахамни таркибда сақлаб қолиш учун унга узоқ муддатли шартнома таклиф қилишни режалаштирмоқда.

Тэмми Абрахам жорий мавсум АПЛда 30 та ўйинда майдонга тушди ва 14 та гол ҳамда 5 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!