Абрахам: “Моуриньо доим бизни ривожланишимизни истайди”
“Рома” бош мураббийи Жозе Моуриньо Португалия терма жамоасини бошқариши ҳақида миш-мишлар тарқалди. Клуб ҳужумчиси Тэмми Абарахам ушбу хабарларга реакция билдирди.
“Моуриньо ажойиб инсон ва уни ҳамма ўз клубида кўришни истайди. Биз кўп хабарлар эшитдик. Ишончим комилки, мураббий бор эътиборини “Рома”га қаратган. Моуриньо ҳар доим ривожланишимизни истайди. Биз ҳозир мавсум ҳақида ўйламоқдамиз”, - деди 25 ёшли ҳужумчи.
“Мен олдин ҳам айтганман у менга амакимдек бўлиб қолган. Жозе мендан ҳар доим энг яхшисини хоҳлайди. Моуриньо мени бошқарадиган мураббий”, - дея қўшимча қилди Абрахам.
Инглиз футболчиси ушбу мавсум барча чемпионатларда 21 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 2 та ассист амалга оширди.
Фикрлар