Аброржон Қодиров Хабаровскдаги мусобақа финалига чиқди
Мазкур мусобақада ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталари ҳам иштирок этишмоқда. Жумладан -52 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Аброржон Қодиров ярим финалда Шимолий кореялик Ким Жанг Рёнгдан устун келди ва финал йўлланмасини қўлга киритди.
Эслатиб ўтамиз, Қодиров бунга қадар 1/8 финалда Ву Жонг Лин (Хитой), чорак финалда эса қозоғистонлик Еламан Бутинбаевни мағлуб этган эди.
Маълумот учун, Константин Коротков хотира турнирида уч қитъанинг 20 мамлакатидан ташриф буюрган 150 нафар боксчи овринли ўринлар учун кураш олиб боришмоқда. Финал баҳслари эртага бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Фикрлар